“Танго” яхши, лекин Украина “гопак”ни унутмаслиги керак – Путин
Олам
−
16 Сентябрь 2023
13296Россия Президенти Владимир Путин Москва Украина бўйича музокараларни ҳеч қачон рад этмаганини, бироқ Киев уларга тайёрлиги ҳақида тўғридан-тўғри гапириши кераклигини айтди. Бу ҳақда у кеча, 15 сентябрь куни Сочида Александр Лукашенко билан учрашувда сўз очди.
“Биз ҳеч қачон музокара қилишдан бош тортмаганмиз, шунинг учун агар нариги томон хоҳласа, буни қилсин. Мен буни айтяпман, улардан ҳеч нарса эшитмаяпман “, деган Путин.
Шунингдек, Россия Президенти АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Кремлнинг “конструктив дипломатия”дан манфаатдор эмаслиги ҳақидаги баёнотига ҳам муносабат билдирган. Блинкен ўшанда музокаралар ҳақида гапира туриб, “танго”га тушиш учун икки томоннинг розилиги кераклигини айтган. Путин эса унинг айнан мана шу жумласини киноя қилди.
“Танго яхши, аммо Украина учун “гопак”ни (украин халқ рақси) унутмаслик муҳим. Акс ҳолда улар ҳар доим бировнинг мусиқаси ва бировнинг куйига рақсга тушади. Америкаликларга келсак, улар қандай ўйнашни билмаяпти. Қўшма Штатлар ҳамма нарсани иқтисодий санкциялар, молиявий чекловлар, ҳарбий куч таҳдиди ёки ундан фойдаланиш ёрдамида ҳал қилишга уринмоқда”, деган Россия етакчиси.
Аввалроқ, Зеленский “Россия Украина ҳудудида қолар экан, уруш давом этишини” айтганди. Шунингдек, у Путин билан гаплашиш “ўзини алдаш” билан баробарлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ мазкур учрашувда Лукашенко Путинга Шимолий Корея, Россия ва Беларусь ўртасидаги уч томонлама ҳамкорлик ҳақида ўйлаб кўришни таклиф қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь