КХДР Жанубий Корея билан бирлашишни расман рад этди

Олам

image

Шимолий Корея мамлакатнинг янги конституциясида Жанубий Корея расман “душман давлат” сифатида белгиланишини тасдиқлади. Бу ҳақда бугун, 17 октябрь куни Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди. 

Таъкидланишича, яқинда КХДРни Жанубий Корея билан боғлаб турган автомобиль ва темир йўлларнинг шимолий қисмлари вайрон қилингани Жанубий Кореяни “душман давлат сифатида аниқ белгилаб берувчи КХДР конституцияси талабларига мувофиқ кўрилган муқаррар ва қонуний чора” бўлган. Шундай қилиб, Шимолий Корея Сеул билан бирлашиш ғоясидан расман воз кечди.

КХДРнинг ўзгартирилган конституцияси ҳақида бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Шимолий Корея 15 октябрь куни Жанубий Кореяга олиб борувчи йўлларни портлатиб юборди. “Yonhap” ахборот агентлигига кўра, бу йўллар бир пайтлар Кореялараро ҳамкорлик рамзи ҳисобланган ва Пхеньяннинг бу ишорасини жанубга нисбатан душманлик намойиши сифатида баҳолаш мумкин. Портлашлар тушга яқин содир бўлган. Жанубий Корея ҳарбийлари Жанубий Корея ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Шимолий Корея ҳарбий фаоллиги ва жавоб беришга тайёрлигини кузатишни кучайтирганини таъкидлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР томонидан иккита мамлакатлараро йўл участкаларининг портлатилишига ўқ узиб жавоб берганди. Ўқ отилиши оқибатида ҳарбийлар зарар кўрмаган. Улар икки мамлакатни ажратиб турувчи демилитаризацияланган зона сифатида хизмат қилувчи ҳарбий демаркация чизиғининг жанубий қисмида ўқ узган. Сеул Пхеньяннинг йўлларни портлатиш ҳаракатини кескин қоралаб, бу давлатлараро келишувни бузишини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг