КХДР Япон денгизи томон иккита баллистик ракета учирди

Олам

image

Корея Халқ Демократик Республикаси бугун, 15 сентябрь куни бир неча дақиқалик фарқ билан Япон денгизи томон иккита ракета учирди. Бу ҳақда Япония Қирғоқ қўриқлаш хизматига таяниб хабар берилган. 

Қайд этилишича, учиришлар орасидаги интервал тахминан беш дақиқа бўлган. Ҳарбийлар хулосасига кўра, ракеталар, эҳтимол, Япония ҳудудий сувлари ва иқтисодий зонасидан ташқарига қулаган. Худди шундай дастлабки баҳо ҳукумат томонидан ҳам берилган ва у айни пайтда олинган маълумотлар таҳлил қилинаётганини таъкидлаган.

“Бу мамлакатимиз ва минтақамизнинг барқарорлиги ва хавфсизлигига таҳдид соладиган шафқатсиз ҳаракат”, деган Япония Бош вазири Йошиҳиде Суга. 

У бугуннинг ўзидаёқ Миллий хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақириб, ҳозирги вазиятни муҳокама қилишини эълон қилган. 

Бош вазир, шунингдек КХДРнинг ракета учиришини “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг амалдаги резолюцияларини бузиш” деб атаган ҳамда Токио Пхеньяннинг ҳаракатларига кескин эътироз билдиришини таъкидлаган.  

Суга барча тегишли вазирлик ва идораларга маҳаллий аҳолини КХДРнинг янги ракета учириши билан боғлиқ барча тафсилотлар тўғрисида тез ва аниқ хабардор қилишни буюрган. У, шунингдек учиш майдонидаги барча кемалар ва фуқаро самолётларининг хавфсизлигини таъминлашга буйруқ берган. 

Япония Мудофаа вазирлиги ҳам ракета учирилгани ҳақидаги фактни тасдиқлаган. Вазирлик Пхеньяннинг ҳаракатларини бутун халқаро ҳамжамият, жумладан Япония учун жиддий муаммо деб атаган. 

Аввалроқ, КХДР узоқ масофага учувчи янги қанотли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказгани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония КХДР

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг