КХДР АҚШга етиб борадиган янги ракетани синовдан ўтказди
Олам
−
13 Сентябрь 2021
12685Корея Халқ Демократик Республикаси жорий йилнинг 11-12 сентябрь кунлари узоқ масофага учувчи янги қанотли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлигига таяниб хабар берилган.
“Ракета қисмлари, двигателлари, турли парвоз, бошқарув ва йўл-йўриқли тизимларнинг синовлари, ўқ-дориларнинг синовлари ва бошқалар муваффақиятли ўтди", дейилган хабарда.
Таъкидланишича, катта аҳамиятга эга стратегик қурол бўлган ракетани ишлаб чиқиш сўнгги икки йил ичида амалга оширилган.
Маълумотларга кўра, ракеталар КХДР ҳудуди ва ҳудудий сувлари устидан траекториялар бўйлаб 7580 сония давомида учиб ўтган ва 1500 километр масофадаги нишонларни урган.
Қайд этилишича, янги ракетанинг техник тавсифлари лойиҳа талабларига жавоб беради.
Маълумот ўрнида, узоқ масофага учувчи қитъалараро баллистик ракета 5500 километрдан кам бўлмаган нишонни кўзлайди. Ушбу тоифадаги ракеталар ядро ўқлари билан жиҳозланган ва узоқ масофаларда жойлашган стратегик муҳим душман нишонларини йўқ қилишга мўлжалланган.
LiveБарчаси