КХДР Россияга қўшимча кучлар жўнатиши мумкин – ОАВ 

Олам

image

Шимолий Корея Украинага қарши жангларда 1100 га яқин аскарини йўқотди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.

Маълум қилинишича, Россия Федерацияси томонида Украинага қарши жанговар ҳаракатларда Шимолий Кореянинг йўқотишлари тахминан 1 минг 100 киши, деб баҳоланган.  Нашрга кўра, КХДР расмийлари, эҳтимол, Россияга қўшимча қўшинлар юборишга ҳозирлик кўраётган бўлиши мумкин.

“Разведка маълумотларини ҳар томонлама баҳолаш Шимолий Корея қўшинларни алмаштириш ёки тўлдиришга тайёрланаётганидан далолат беради”, дейилади хабарда.

Пхеньян ҳозирда Россияга ракета учириш мосламалари ва ўзиюрар артиллерия воситалари етказиб бераётгани, шунингдек, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг кенг кўламли ҳужумчи дронларини ишлаб чиқаришга ўтаётгани ҳақида ишора қилган.

Сеул маълумотларига кўра, Шимолий Корея Россия Федерациясига 12 минггача аскарини ўтказиши мумкин. Жанубий Корея разведкаси маълумотларига кўра, Москва ҳар бир ҳарбий хизматчи учун Пхеньянга 2000 доллар тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Американинг юқори мартабали ҳарбий амалдори Шимолий Корея қўшинлари аллақачон Россия Федерациясининг Курск вилоятида Украина қуролли кучлари билан жангларда ҳалок бўлган ва яраланган “бир неча юз” аскарини йўқотгани ҳақида хабар берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия КХДР

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг