Киевга ҳаво ҳужуми уюштирилди
Олам
−
02 Август 2023
14790Бугун, 2 августга ўтар кечаси Украина пойтахти Киевнинг учта туманида портлашлар содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко маълум қилди.
Унинг Telegram-каналида эълон қилинган маълумотларга кўра, портлашлар аввал Соломенскийда, кейин эса Голосеевский туманида содир бўлган. Кейинроқ Кличко Святошинский туманидаги ёнғин ҳақида маълум қилди.
Ўз навбатида, пойтахт ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попко портлашлардан сўнг, “нотурар жой бўлган бинолар”га зарар етказилганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Киевда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлaган. Украина пойтахтидаги ҳаво ҳужуми бир соатдан ортиқ давом этган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳам Украина пойтахти Киев, шунингдек, Запорожье, Харьков ва Днепропетровск вилоятларига ракета ва ҳужумчи дронлар билан зарба берилганди. Россия пойтахти Москвага эса 24, 28, 30 июль ва 1 август куни дронлар ҳужуми уюштирилганди.
LiveБарчаси