Киев ва Украина вилоятларида ҳаво “тревога”си ишга тушди

Олам

image

Киев ва Киев вилоятида, шунингдек, Украинанинг марказий ҳудудларида бугун, 12 октябрь куни эрталаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Бу ҳақда Украина ОАВлари хабар бермоқда.

Огоҳлантириш, хусусан, Винница, Черкас, Кировоград ва Днепропетровск вилоятларида тарқатилди.

Ҳаво ҳужуми уюштирилгани, қурбонлар ва талафотлар ҳақида расмий маълумотлар берилмади.

Эслатиб ўтамиз, Россия 10 октябрь куни Киев, Днепр ва Украинанинг бошқа бир қатор шаҳарларини кучли ракета зарбаларига дучор қилди. Украина бутун мамлакат бўйлаб ҳаво огоҳлантиришини эълон қилди. Киевда, шунингдек, Украинанинг бошқа ҳудудларида, жумладан Днепр вилояти, Одесса ва Харьковда эрталаб бир қатор портлашлар содир бўлди.

Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Ростислав Смирновнинг айтишича, камида 14 киши ҳалок бўлган, 60 га яқин киши жароҳатланган. Портлаш оқибатида олтита автомобиль вайрон бўлган, яна 15 таси зарар кўрган. Маҳаллий Telegram каналлари хабарига кўра, портлашлар Украина хавфсизлик хизмати маъмурияти биноси ҳудудида, шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Володимирська кўчасидаги кабинетларидан бирида содир бўлган. Киев метросида қизил чизиқда поездлар ҳаракати тўхтатилди, барча ерости станциялари бошпана сифатида ишлайди. 

Ҳужум ортидан АҚШ Жо Байден Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб берилишига ваъда берди. Германия 11 октябрь куни Украинага аввал ваъда қилинган тўртта замонавий ўрта масофага мўлжалланган IRIS-T SLM Infra Red Imaging System Tail ҳаво мудофаа тизимидан биринчисини етказиб берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made