Киев ва Харьковда портлашлар оқибатида 60 дан ортиқ киши жабрланди
Олам
−
02 Январь
6441Киевда эрталабки портлашлар оқибатида 20 киши жабрланди. Харьковда эса 41 киши тан жароҳати олди, бир аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда Киев шаҳар мэри Виталий Кличко маълум қилди.
Кличконинг сўзларига кўра, ўққа тутилганидан сўнг шаҳарнинг Подольск туманининг бир неча жойида ёнғин бошланган. Святошинский туманида ижтимоий инфратузилма биноси шикастланган, Печерскийда томга урилиш қайд этилган.
"Оболонск туманида омбор ёнмоқда, Деснянск туманидаги супермаркет биноси ёниб кетди", дейди Киев мэри.
Бугун, 2 январ куни бутун Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.
Киевда портлашлар юз берди. Оқибатда шаҳарнинг бир қанча ҳудудларида электр энергияси узилиб, сув тармоғидаги босим ҳам пасайган. Бундан ташқари, Винница ва Кировоград вилоятларида портлашлар қайд этилган.
Россия Мудофаа вазирлиги фуқаролик нишонлари ва инфратузилмаларига ҳужум қилмаётгани ҳақида бир неча бор хабар берган эди.