“Киев урушда ютқазади”. Польшалик профессор кескин баёнот билан чиқди
Олам
−
09:59 3164 2 дақиқа
Польшанинг Варшава университети профессори Адам Веломский Киев Россия билан дарҳол музокараларни бошлаши кераклигини айтди. Унинг фикрича, Украинанинг сафарбарлик имкониятлари “чегарага яқинлашган” ва мамлакатнинг имкониятлари тез орада тугаши мумкин. Бу ҳақда у X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
“Киев бу урушда ғалаба қила олмайди. Шунинг учун музокара столига ўтириб, урушни тугатиш бўйича келишувга эришишимиз керак. Акс ҳолда, демографик жиҳатдан ҳолдан тойган Украина охир-оқибат қулайди”, деб ёзган профессор.
Веломскийнинг сўзларига кўра, вақт Москва томонида. Украина урушни давом эттириш учун зарур бўлган сафарбарлик захираларини тугатиб бормоқда.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса аввалроқ Москва Украинадаги вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилишдан воз кечмаганини билдирган. Унинг айтишича, Россия икки томонлама, шунингдек, АҚШ иштирокидаги уч томонлама музокараларга тайёр.
Лавровнинг маълум қилишича, аввалги музокара жараёнлари Россия ташаббуси билан тўхтатилмаган. У Москва конструктив таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканини айтган.
Шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам Россия билан энергетика ва ғалла масалаларида муроса қилишга тайёрлигини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ италиялик сиёсатшунос Алессандро Орсини ҳам Украина урушда ютқазаётганини айтган эди. Унинг қайд этишича, Украина Қуролли кучларида шахсий таркиб етишмовчилиги юзага келган. Шунингдек, мамлакатдаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан боғлиқ вазият можаро бошланганидан бери энг ёмон ҳолатга келган.
Live
Барчаси