Киев АҚШ билан ресурслар бўйича келишув имзолашга тайёр – Шмигаль

Олам

image

Украина “ҳар қандай вақтда” АҚШ билан минерал ресурслар бўйича келишув имзолашга тайёр. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Денис Шмигаль бугун, 4 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

У Америка халқига Украинага кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

“Биз, такрор айтаман, америкаликлардан, Америка халқидан миннатдормиз. Биз Қўшма Штатлар билан мутлақо прагматик, иқтисодий асосда ҳамкорликни бошлаш учун тегишли инвестиция фондини яратиш бўйича келишувни имзолашга тайёрмиз. Ушбу келишув Украина ҳукумати томонидан тасдиқланган. Биз бу ҳамкорликни исталган вақтда бошлашга тайёрмиз”, деди Бош вазир.

Украина Бош вазирининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Киев учун “стратегик, муҳим, ўта муҳим ҳамкор”.

“Биз Қўшма Штатлардан миннатдормиз ва ҳамкорлигимиз шу пайтгача бўлган даражада, қатъиятли, дипломатик ва хотиржам давом этиши учун ҳамма нарсани қиламиз. Биз бунинг устида ишлаяпмиз, такрор айтаман, ҳар куни ва ҳар куни Президент маъмурияти, Конгресс билан алоқалар мавжуд ва бу иш давом этади. Ишончим комилки, биз Украинада тинчликка биргаликда эришамиз”, деб таъкидлади Шмигаль.

Эслатиб ўтамиз, 26 февраль куни ҳам Денис Шмигаль Украина ҳукумати “Украина ва АҚШ ўртасида Инвестицияларни тиклаш жамғармасини ташкил этиш бўйича келишувни имзолаш учун зарур қарорлар қабул қилаётгани” ҳақида маълум қилганди. Бироқ Оқ уйдаги жанжалдан сўнг вазият ўзгарди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина Денис Шмигаль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг