Кипр футбол клуби раиси отиб кетилди

Спорт

image

Кеча, 17 октябрь куни Лимасол шаҳрида Кипр иккинчи дивизионидаги “Кармиотисса” футбол клуби раиси Ставрос Димостенус отиб ўлдирилди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, “Reuters”  хабар берди.

Полиция маълумотларига кўра, 49 ёшли Димостенус уйи олдида номаълум шахс томонидан отиб ўлдирилган. Жабрланувчининг ўғли уни шифохонага етказишга ҳаракат қилган, аммо у йўлда вафот этган. Гумон қилинаётган шахс ҳозирча қўлга олинмаган. Расмийлар маълумотига кўра, у мотоциклда кетаётган пайти Лимасол трассасида Димостенуснинг автомобилига қарата ўт очган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, полиция гумон қилинаётган шахсни қидириш ишларини бошлаб юборган.

Ҳужум маҳаллий футбол тақвимига ҳам таъсир кўрсатди. 17 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган “Кармиотисса” – “АСИЛ” ўйини бекор қилинди.

Димостенус раислигидаги “Кармиотисса” клубининг жорий мавсумда иккинчи дивизионда ўйнаётгани, ўтган мавсум эса биринчи дивизионда қатнашгани маълум. Клуб 1979 йилда ташкил этилган ва асосан қуйи дивизионларда фаолият юритган.

Маълумот учун, Димостенус Лимасолда жойлашган ҳашаматли автосалонини бошқарган. У ерда Maserati, Aston Martin, Rolls-Royce, McLaren, Bentley ва Tesla каби юқори даражадаги автомобиллар сотилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Кипр Кармиотисса Ставрос Димостенус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг