Ким Лукашенкони ҳузурига чорлади
Олам
−
24 Март 4113 1 дақиқа
Беларусь резиденти Александр Лукашенко 25–26 март кунлари Шимолий Кореяга расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ташриф КХДР етакчиси Ким Чен Ин таклифига биноан амалга оширилмоқда.
Ташриф давомида асосий тадбир икки давлат етакчилари ўртасидаги музокаралар бўлади. Учрашувда Беларусь ва Шимолий Корея ўртасидаги муносабатларнинг барча йўналишлари муҳокама қилиниши, ўзаро манфаатли соҳалар аниқланиши ҳамда амалга ошириш учун энг истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Шунингдек, ушбу ташриф икки томонлама алоқаларнинг ҳуқуқий-шартномавий асосини мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни фаоллаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин яна Президент этиб қайта сайланганди. Ушбу қарор мамлакат Олий халқ мажлисининг бир кун аввал бўлиб ўтган биринчи сессиясидан сўнг қабул қилинган. У 99,93 фоиз овози билан тасдиқланган, сайловда иштирок этиш даражаси эса 99,99 фоиз бўлган.
Live
Барчаси