Ким Чен Иннинг ўринбосари лавозими жорий этилди. Номзод ҳам бегона эмас
Олам
−
03 Июнь 2021
13992Корея Меҳнат партиясида биринчи котиб лавозими жорий этилди. Ушбу лавозимга ҳозирча ҳеч ким тайинланмаган ва уни Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон эгаллаши мумкин.
Маълум қилинишича, биринчи котиб партия Бош котиби Ким Чен Иннинг ўринбосари вазифасини бажаради.
“Фавқулодда ҳолатларда, шу жумладан Ким Чен Иннинг соғлиғи билан боғлиқ вазиятларда, Ким Ё Чжон ўринбосар лавозимини эгаллаши мумкин ва ҳокимият Ким Чен Иннинг ўғлига ўтгунига қадар у вақтинча ворис вазифасини бажаради”, деган Жанубий Кореянинг Бирлашиш масалалари бўйича собиқ вазири Ли Чон Сок.
Ли Чон Сокнинг қўшимча қилишича, ушбу лавозимни КХДР етакчисининг яқин ёрдамчиларидан бири, Меҳнат партияси Марказий қўмитаси котиби Чо Ён Вон ҳам эгаллаши мумкин. Бироқ, бундай вазият юзага келиши бироз ҳақиқатдан йироқ, чунки Чо Ён Вон Ким Чен Иннинг оила аъзоси ҳисобланмайди.
Аввалроқ, Ким Чен Ин COVID-19 пандемияси билан боғлиқ хавотирлар туфайли жамоат тадбирларида кам кўринаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.