Ким Чен Иннинг синглиси АҚШ ҳақида кескин баёнот берди
Олам
−
17 Июнь 2020
15562Шимолий Корея етакчисининг синглиси Ким Ё Чжон кеча, 16 июнь куни Жанубий Корея билан қўшма идорани портлатгани ҳақида баёнот берди.
Айнан у бўлажак портлаш ҳақида очиқ гапирган эди. Ким Ё Чжон ташвиқот варақалар билан жанжалдан кейин кераксиз бўлиб қолган бош идорага қайғули келажакни ваъда қилган эди. КХДРда жануб томони провокацияни ўзи қила олмаслиги, бу ишларда Қўшма Штатларнинг ҳам қўли борлигини таъкидлашди.
“Жанубий Корея раҳбарияти Шимол ва Жануб ўртасидаги муносабатларнинг тушиб кетгани учун жавобгардир. АҚШ уларни ўйнатмоқда”, деган Ким Ё Чжон.
У варақаларни тарқатувчиларни "инсониятнинг ахмоқлари", деб атади ва акциялар учун Жанубий Корея жавобгарлигини таъкидлади. Унинг фикрича, Сеул кечирим сўраб, бундай ҳаракатлар такрорланмаслигига ваъда бериши керак эди. Аммо бундай бўлмади, шу сабаб офис портлатиб юборилди.
Ушбу воқеаларга ўз муносабатини билдирар экан, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси, Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси ташвиқот бўлими бошлиғининг ўринбосари Ким Ё Чжо "агар Жанубий Корея расмийлари, бу вазиятнинг давом этишига имкон берса, бунинг жавобининг нархи юқори бўлади", деган эди.
Шимолий Корея етакчисининг синглиси мамлакатда кучли мавқъега эга. У КХДР Меҳнат партияси марказий қўмитаси ташвиқот бўлими бошлиғининг ўринбосари ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 16 июнь куни КХДРдаги Кэсон саноат комплекси ҳудудида жойлашган корейслараро алоқа идораси биносининг портлатиб юборилди.
LiveБарчаси