Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Кореяга таҳдид қилди

Олам 15691
image

Шимолий Корея мамлакат етакчиси Ким Чен Инга қарши варақалар бўйича мамлакатлар ўртасидаги тангликни юмшатиш бўйича Жанубий Корея билан илгари имзоланган келишувни бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда унинг синглиси, Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси ташвиқот бўлими бошлиғининг ўринбосари Ким Е Чжон маълум қилди. Бу ҳақда “Deutsche welle” хабар бермоқда.

Бундай баёнот Жанубий Корея томонидан КХДР ҳудудига ташвиқот варақаларини ҳаво шари орқали ташланганидан сўнг пайдо бўлди.

"Агар Жанубий Корея расмийлари, бу вазиятнинг давом этишига имкон берса, бунинг жавобининг нархи юқори бўлади", деб айтди Ким Е Чжон. Унинг баёнотини Корея Марказий телеграф агентлиги тарқатди.

Сиёсатшуноснинг таъкидлашича, агар Жанубий Корея расмийлари томонидан варақалар оқими тўхтатилмаса, Пхеньян "ҳарбий соҳадаги Шимол-Жануб келишувини бузиш", шунингдек, қўшма саноат паркини тугатиш каби чораларни кўриши мумкин. Кэсон ва қўшма Шимолий-жанубий алоқа ваколатхонасининг ёпилиши ҳам бундан мустасно эмас.

Таъкидланишича, сўнгги бир неча ҳафта давомида қуролсизлантирилган зонанинг шимолий қисмида шарлар ёрдамида КХДРга қарши минглаб варақалар тарқатилган. Тарғиботчилар Ким Чен Иннинг сиёсатини, хусусан, унинг ядровий амбициялари ва инсон ҳуқуқларининг бузилишини қоралашган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 504
Рейтинг: 2.9
t
×