КХДРда корейслараро алоқа идораси портлатиб юборилди (видео)
Олам
−
16 Июнь 2020
10234Жанубий Корея ҳарбийлари КХДРдаги Кэсон саноат комплекси ҳудудида жойлашган корейслараро алоқа идораси биносининг портлаши акс этган видеони эълон қилди.
Кадрларда бинонинг портлаши ва қулашини кўриш мумкин.
Корея Марказий телеграф агентлиги маълумотларига кўра, портлаш "халқнинг ғазаби”ни ифодалайди.
Маълумот учун, 2018 йилнинг апрель ойида Пханмунчжом чегара постида бўлиб ўтган саммит якунлари бўйича Жанубий Корея ва КХДР раҳбарларининг келишувларига мувофиқ қўшма шимолий-жанубий алоқа бўлими очилган эди. Офис 2007 йилда қурилган бинода жойлашганди.
Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги муносабатлар яна кескинлашди. Жанубий Корея ташвиқот варақларини тарқатишни бошлагач, шимол томони бу ҳақда огоҳлантиришлар билан чиқди.
Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбийлари КХДРдаги хавфсизлик ҳолатини диққат билан кузатиб, ўзаро ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштирмоқда.
9 июнь куни Корея аёллар социалистик иттифоқи аъзолари томонидан Жанубий Корея расмийлари ва КХДР қочқинларининг ҳаракатларини қоралаган норозилик намойиши бўлиб ўтди.
Аввалроқ, КХДР расмийлари Шимолий Кореяга тарғибот варақаларини юборганига жавобан Жанубий Корея билан барча алоқа воситаларини тўхтатган эди.
Ушбу воқеаларга ўз муносабатини билдирар экан, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси, Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси ташвиқот бўлими бошлиғининг ўринбосари Ким Е Чжо "агар Жанубий Корея расмийлари, бу вазиятнинг давом этишига имкон берса, бунинг жавобининг нархи юқори бўлади", деган эди.