Шимолий Кореяда аёллар митингга чиқди
Олам
−
10 Июнь 2020
18418Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда КХДР аёллар социалистик иттифоқи вакиллари митингга чиқишди. Улар Жанубий Кореяни тарғибот варақалари тарқатишда айблашди. Бу ҳақда бугун, 10 июнь куни КХДР марказий газетаси "Нодон синмун" хабар берди.
"9 июнь куни Корея аёллар социалистик иттифоқи аъзолари томонидан Жанубий Корея расмийлари ва КХДР қочқинларининг ҳаракатларини қоралаган норозилик намойиши бўлиб ўтди", дейилади мақолада.
Газетага кўра, намойишчилар КХДР расмийларининг "бутун мамлакат қаҳр-ғазаб билан ёнмоқда", дея Жанубий Корея билан барча алоқаларни узиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлашган.
Эслатиб ўтамиз, 9 июнь куни КХДР расмийлари Шимолий Кореяга тарғибот варақаларини юборганига жавобан Жанубий Корея билан барча алоқа воситаларини тўхтатган эди.
Ундан аввал, Шимолий Корея мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Е Чжон варақалар бўйича мамлакатлар ўртасидаги тангликни юмшатиш бўйича Жанубий Корея билан илгари имзоланган келишувни бекор қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
LiveБарчаси