КХДР ва Жанубий Корея ўртасидаги барча алоқа воситалари тўхтатилди

Олам

image

Бугун, 9 июнь куни КХДР расмийлари Шимолий Кореяга тарғибот варақаларини юборганига жавобан Жанубий Корея билан барча алоқа воситаларини тўхтатади. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги (КМТА) хабар берди.

"Ушбу қадам Жанубий Корея билан барча мумкин бўлган алоқа воситаларини бутунлай йўқ қилиш ва бошқа кераксиз ҳаракатларнинг тўхтатилиши тўғрисида қарорлар рўйхатида биринчи бўлади", дейилади хабарда.

КМТА маълумотларига кўра, КХДР ва Жанубий Корея ўртасидаги барча телефон тармоқлари бугун, 9 июнь куни маҳаллий вақт билан 12:00 (Тошкент вақти билан 08:00) дан узилди. "Бизнинг томонимиз 2020 йил 9 июнда Шимолий ва Жанубий Кореянинг маъмурлари ўртасидаги доимий алоқа воситаси, шу жумладан, Шарқий ва Ғарбий денгизлардаги ҳарбийлар ўртасидаги алоқа линиялари, шунингдек, корейслараро алоқа идораси томонидан олиб бориладиган алоқа линиялари бутунлай узилди. Корея Меҳнат партияси Марказий Қўмитаси ва Чхонвадэ (Қорея Республикаси Президентининг қароргоҳи) ўртасидаги алоқа воситалари ҳам тўхтатилди", дейилади хабарда.

Агентлик маълумотларига кўра, ушбу қарор Корея Меҳнат партияси (КМП) Марказий қўмитаси раисининг ўринбосари Ким Ён Чхоль ва КМП Марказий қўмитаси бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ким Ё Чжон билан бўлиб ўтган учрашувда қабул қилинди. "Улар душманга қарши босқичма-босқич ҳаракатлар режасини муҳокама қилишди. Биринчи қадам сифатида Шимол ва Жануб ўртасидаги барча алоқа линияларини бутунлай узиб қўйишни буюришди", дейилади КМТА хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея КХДР

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг