Ким Чен Ин Шимолий Кореянинг сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларига борди (фото)
Олам
−
01 Октябрь
7785Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатдаги сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга борди ва уйларни қайта тиклаш бўйича тезкор чоралар кўришни масъулларга буюрди. Бу ҳақда мамлакат Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Шимолий Корея июль ойи охирида рекорд даражадаги ёмғирни бошдан кечирган, оқибатда минглаб аҳоли ҳалок бўлган, уйлар сув остида қолган ва Хитой яқинидаги шимолий ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ерлари сув билан тўлиб, яроқсиз ҳолга келиб қолган. Талафот оқибатида минглаб жабр кўрган фуқаролар уйлари тиклангунга қадар пойтахтдаги объектларга кўчирилган.
Шу муносабат билан мамлакат етакчиси сув тошқинидан зарар кўрган мамлакатдаги реабилитация лойиҳаларини кўздан кечирди.
“Ким қурилиш майдончасига ташриф буюрар экан, ишчиларга селдан жабрланганларнинг оғриғини имкон қадар тезроқ енгиллаштиришни буюрди” дейилади хабарда.
Бу унинг сув тошқини бўлган ҳудудларга учинчи ташрифи бўлиб, аввалги кўринишларида у болаларни ушлаб тургани, қайиқдаги шикастланишларни текшириши ва ҳашаматли машинасида сув кечиб ўтиб, воқеа содир бўлган жойларни кўздан кечиргани тасвирланганди.
Сув тошқини ҳақидаги хабарлар биринчи марта пайдо бўлганидан бери халқаро қўллаб-қувватлаш таклифлари бўлди. Жумладан, икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескинлашганига қарамай, Жанубий Корея Қизил Хоч жамияти орқали ёрдам таклиф қилди. Россия Президенти Владимир Путин ҳам унинг тикланиш ҳаракатларига ёрдам бериш учун зудлик билан гуманитар ёрдам таклиф қилди. Ким ёрдам таклифлари учун миннатдорлик билдирди, аммо ҳар қандай хорижий ёрдамни қабул қилишдан бош тортди ва мамлакатни тиклаш ҳаракатларини бутунлай ўз-ўзига ишонишига асосланишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пхеньянда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўртасида учрашув бўлиб ўтганди.