Киберхавфсизлик маркази Матвиенкога юборилган ўлим таҳдидини ўрганмоқда
Жамият
−
03 Май 2023
10453Ўзбекистонда зўравонликка қарши курашувчи “Сукут сақлама” (“Немолчи”) лойиҳаси асосчиси журналист Ирина Матвиенко ўлим таҳдиди туфайли мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганини айтганди. Ушбу ҳолат Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази томонидан ўрганилаётгани маълум қилинди.
“Жамоат фаоли Ирина Матвиенконинг шахсий аккаунтига юборилган таҳдидли хабар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази томонидан ўрганилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.
Келтирилишича, ҳолатга ўрганиш натижалари бўйича ҳуқуқий баҳо берилади.
Матвиенкога кўра, номаълум шахс журналистни ой охиригача ўлдиришга мажбур бўлгани ҳақида хабар ёзган. Шунингдек, журналист ҳозирда Грузияда эканини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ирина Матвиенко мамлакатда кўплаб норозиликларга сабаб бўлган хоразмлик педофил амалдор воқеасини фош этганди.
LiveБарчаси