Хвича қачон ПСЖ аъзоси сифатида таништирилади?
Спорт
−
16 Январь 2025 3832 1 дақиқа
Бугун, 16 январь куни грузиялик ҳужумчи Хвича Кварацхелия Парижга етиб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрис Хокинс Х саҳифасида маълум қилди.
“Бугун кечқурун Парижда Хвича Кварацхелия ПСЖ аъзоси сифатида эълон қилиниши кутилмоқда. Тиббий кўрик 17 январь куни эрталаб бўлиб ўтади, шундан сўнг унинг ПСЖ билан 2029 йилгача бўлган шартномаси имзоланади”, дейди Хокинс.
Қайд этиш жоиз, Кварацхелия “Наполи”дан ПСЖга 70 миллион евро эвазига кўчиб ўтди. Хвича Грузия футболи тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади.
Маълумот учун, Италия чемпионатининг жорий мавсумида 23 ёшли Хвича Кварацхелия 17 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. У Италия кубогида ҳам 1 та ўйин ўтказди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь