Хусусий тиббиётга шароит яратганимиз ўзини оқлади – Мирзиёев

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги хусусий тиббиёт маркази фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Фарғона вилоятида хусусий тиббиёт муассасалари 720 тага етган. Президент Шавкат Мирзиёев ана шундай клиникалардан бирида яратилган шароитлар билан танишди.

Ушбу клиника 2021 йил ташкил этилган ва бу ерга Германия, Жанубий Корея, Япония ва Хитойдан замонавий ускуналар келтирилган. Шифохона 120 та стационар ўринга, йилига 2 мингта жарроҳлик амалиётини ўтказиш қувватига эга.

Эътиборлиси, ўтган йили тиббиёт маркази ҳузурида университет ҳам очилган. Ҳозир 600 нафар талаба ўқимоқда. Шу тариқа бу муассаса замонавий клиникалар, ташхис марказлари, лабораториялар ва университетни ўзида бирлаштирган тиббиёт кластерига айланди.

Ташриф чоғида давлат раҳбари шифокорлар билан суҳбатлашди.

“Хусусий тиббиётга шароит яратганимиз ўзини оқлади, буни аҳоли қабул қилди. Чунки одамларимиз яхши яшашга интиляпти, ўз соғлиғига қараяпти. Аҳоли даромадини ошириш бўйича қилаётган ҳамма ҳаракатларимиз аслида шунинг учун – халқимизнинг соғлом ва фаровон яшаши учун”, деган Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қувасойдаги керамика корхонаси фаолияти билан танишганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Мирзиёев тиббиёт маркази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг