Хотинини памперс ейишга мажбурлаган эркак жинояти очиқ судда кўрилади

3-саҳифа

image

Йиллик турмуши давомида рафиқасини муттасил калтаклаб, уни таҳқирлаб келган ва болалар таглигидаги ахлатни ейишга мажбурлаган самарқандлик Ш.Каримовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши очиқ суд мажлисида кўрилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди хабар берди. 

1985 йилда туғилган Ш.Каримовга нисбатан очиқ суд жараёни эртага, 12 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида бошланади.  

Ш.Каримов ўзининг турмуш ўртоғи Мустаҳкам Ваҳобовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103 (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш), 105 (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) ва 110 (қийнаш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси З.Аҳмедова раислигида кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда эри томонидан муттасил калтакланиб келган Мустаҳкам Ваҳобова бундан аввал уч марта ўз жонига қасд қилган. У икки марта дори ичиш ва бир марта билак томирини кесиш орқали ўзини ўлдирмоқчи бўлган.

Жорий йилнинг 20 август куни ижтимоий тармоқларда самарқандлик 35 яшар Ш. ўзи яшаётган хонадонида турмуш ўртоғи М.ни аёвсиз калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Орадан кўп ўтмай, у Тошкентда қўлга олинди.

1995 йилда туғилган Мустаҳкам Ваҳобова турмуш ўртоғи 1985 йилда туғилган Ш.Каримов билан 2012 йилда шаръий никоҳдан, 2015 йилда ФХДЁ бўлимидан қонуний никоҳдан ўтиб яшаб келган. Уларнинг икки фарзанди бор. Мустаҳкам Ваҳобова блогер "Ақида ханум" билан суҳбатда 16 ёшида турмуш қургани, фарзандларининг келажаги учун турмуш ўртоғи билан ажрашмай яшаб келаётганини айтган. 

Аёл сўзида давом этаркан, эри бир вақтлар унга итнинг ахлатини едирмоқчи бўлгани, кейин уч кунлик памперсни едирганини айтади.

“Қайнисинглим билан ўзаро тортишиб қолдик. Турмуш ўртоғим буни билиб, уйга келгач, эшикларни қулфлади. Аввалига мени урди. Кейин ҳовлидан кучугимизнинг ахлатини топиб келишни буюрди. Ҳовлиларни тозалаганман, итнинг ахлати йўқ деб айтдим. Бўлмаса, “ҳожатхонадан олиб кел”, деди. Ҳожатхона чуқур бўлгани учун ололмадим. Ўзи ҳам ҳаракат қилди, уддаламади. “Ё итнинг ахлатини едираман, ё ҳожатхонадан олиб, юзингга суртиб, ҳаммага шарманда қиламан”, дейди Ваҳобова. 


Мақола муаллифи

Теглар

Мустаҳкам

Баҳолаганлар

782

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг