Хотинини аёвсиз калтаклаган қочоқ эр тутиб келинди
Жамият
−
24 Август 2020
20231Аввалроқ, Самарқанд шаҳрида эр турмуш ўртоғини аёвсий калтаклагани ҳақида хабар берган эдик. Унга жиноий иш очилганди. Ўзи эса яширинишга уринган.
Бугун, 24 август куни 25 ёшли муштумзўр эркак қўлга олинди. У Тошкент шаҳридан тутиб келинди.
“Қочоқ Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимларининг ташаббуси билан Тошкент шаҳрида қўлга олинди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Ш. қонуний хотини М.ни доимий равишда уриб, хўрлаб келган. Куни кеча Ш. Рафиқасини калтаклаётгани акс этган видео тарқалиб кетганди.
Йигитга нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси