Хотинига фарзандининг ахлатини едирган эр воқеа қандай бўлганини айтиб берди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани “Оққўрғон” маҳалласида яшовчи 46 Р.И. (эркак) турмуш ўртоғини калтаклаб, уни фарзандининг ахлатини ейишга мажбурлагани ҳақида хабар берган эдик.

Р.И. Zo’r TV телеканалининг “Bu kun” дастурига берган интервьюсида у нега хотинини ургани ва таҳқирловчи хатти-ҳаракатларининг сабабини айтиб берди.

“Кечки соат 9:00 ларда ишдан уйга қайтдим. Ҳаммомда қизининг нажаси ётарди, уни ҳеч ким олиб ташламаган. Хотиним ва қизим телефонга қараб ётишарди. Кейин мен уларга танбеҳ бериб, нега ҳеч ким болага қарамаётганини сўрадим. Менга буни ўзим ҳам ювишим мумкинлигини айтишди. Айбим, уларни шунга ўргатиб қўйганимда”, дейди Р.И.

Фуқаронинг сўзларига кўра, у хотини ва қизига жаҳл қилиб, ахлат тўла тувакни улоқтирган. Кейин ўзига ошхонада юз-қўлини ювиб, ўзига келиб олган. Бу вақтда қизи кулиб, бўлган ишларни видеога олаётганини кўрган.

“Қўлимга таёқни олиб, гап қайтаргани учун бир неча марта хотинимни қўлига урдим. Қизим эса видеони эълон қилди. У ҳеч нимани тушунмайди”, деган қўлга олинган фуқаро.

У болаларни орқасидан тозалаш аёллар иши эканига қарамай 15 йил давомида шу ишларни қилиб келганини ҳам айтиб ўтган. Аммо ўша куни соат 9:00 да келганида ахлат атрофида чивинлар учиб юрганини кўриб, у ғазабланиб кетган.

“Мен айбдорман, ўзимни оқламайман. Аммо у бундай иш қилиши керак эмасди”, деган фуқаро Р.И.

Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ тергов бўлимида маълум қилинишича, қўлга олинган эркак қисман ўз айбини тан олган. Аммо бу ишни ғазаб устида ҳиссиётга берилиб қилганини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

зўравонлик

Баҳолаганлар

2352

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг