Тошкентда хотинини дўппослаб, унга боласининг ахлатини едирган эркак қўлга олинди
3-саҳифа
−
08 Октябрь 2020
41266Ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек тумани, “Оққўрғон” маҳалласида эр хотинини масхара қилгани, унга тан жароҳати етказганлиги ва фарзандининг ахлатини ейишга мажбур қилганлиги акс этган видео тарқалди.
Тошкент ИИББ мазкур видео юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум бўлишича, ушбу видео 1 октябрдан 2 октябрга ўтар кечаси суратга олинган. Шу кечанинг ўзида 102 га аёл эри 46 ёшли Рустам И. томонидан калтаклангани ва унга нисбатан зўравонлик қилинганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Aёлга етказилган жароҳатларнинг оғирлигини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Ушбу факт асосида Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 1-қисми (“Қийнаш”) бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Рустам И. ҳибсга олинган. Тергов давом этмоқда.
7 октябрь куни жабрланувчига ҳимоя ордери топширилган. Ҳозирда аёл ва унинг вояга етмаган болалари Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига вақтинча жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш ҳолат яқинда Самарқанд вилоятида ҳам содир бўлганди. Жорий йилнинг 20 август куни ижтимоий тармоқларда самарқандлик 35 яшар Ш. ўзи яшаётган хонадонида турмуш ўртоғи М.ни аёвсиз калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Орадан кўп ўтмай, у Тошкентда қўлга олинди. Зўравон эр турмуш ўртоғини муттасил калтаклаб, уни таҳқирлаб келган ва боласининг ахлатини ейишга мажбурлаган.
LiveБарчаси
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этилди.
03 Декабрь