Хотини ва ўғлини ёқиб юборган 22 ёшли эркак умрбод қамалди

3-саҳифа

image

Жиззахда 22 ёш эркак 2022 йилнинг ноябрь ойида хотини ва 5 яшар фарзандини ёқиб юборган эди. Унга нисбатан суд ҳукми ўқилди. 

Қайд этилишича, мазкур иш Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судида кўриб чиқилган. Унга кўра, йигит Жиноят кодексининг 97-моддаси иккинчи қисми ва 134-моддаси билан айбли деб топилиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 

Маълумот учун, бухоролик йигит Шофиркон туманида яшовчи 29 ёшли аёл билан танишиб, шаръий никоҳ асосида яшай бошлаган. 2017 йилда аёл фарзандини дунёга келтирган. 2022 йилнинг кузида эса у яна ҳомиладор бўлган. Бу вақтда йигит Тошкентда қурувчи бўлиб ишлаган.

Кейинроқ аёл йигитнинг отасига қўнғироқ қилиб, ўғли билан бўлган муносабати ҳақида гапириб берган. У, шунингдек, уларнинг оиласининг тўлақонли аъзоси бўлишни хоҳлаётганини айтган. Шундан сўнг йигит аёлни боласи билан Тошкентга чақирган. Уларга Тошкент вилоятининг Зангиота тумани Олим полвон маҳалласидан ижарага уй олиб берган. Бу ерда у аёлнинг ортиқча пули борлигини билиб қолган ва номаълум сабабларга кўра уни хиёнатда айблаган.

Алоқалари ёмонлашганидан кейин улар Бухорога қайтишга қарор қилган. Йўловчи таксида уйга қайтаётган пайтда ораларида яна жанжал келиб чиққач, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан ўтувчи М-39 йўлида дам олиш учун тўхтаган. Шу жойда йигит аёлни бўғиб ўлдирган. Воқеага гувоҳ бўлиб қолган ўғлини ҳам сумканинг тасмаси билан бўғиб ўлдирган ва жасадларни ёқиб юборган. Айбланувчи яқин атрофдан итларнинг хуришини эшитиб қолиб, воқеа жойини тарк этишга мажбур бўлган. Чала ёнган жасадлар ва аёллар шипаги жиноятни ошкор қилиб қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик умрбод қамоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг