Ўқишни хориждан имтиҳонсиз ва текинга кўчиришга рухсат берилдими? Вазирлик изоҳ билан чиқди
Жамият
−
04 Апрель 2022 12639 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда хорижий олий таълим муассасасида таҳсил олётган фуқаролар ўқишини кўчириш ҳақида ҳужжат тарқалмоқда. Унда ёзда ўқишни кўчириш тест синовларисиз, текинга амалга оширилиши айтилган. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳужжат бўйича расмий муносабат билдириб, уни сохта эканини маълум қилди.
“Ижтимоий тармоқларда хориждан ўқишни кўчириш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари К.Каримов имзоси туширилган хат ва ундаги маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас, ёлғон”, дейилади вазирлик хабарида.
Идора фуқароларни ҳар хил сохта ахборотларга ишониб қолмасликни яна сўраган.
Шу билан бирга, вазирлик асоссиз ва ёлғон ахборот тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини яна бир бор эслатиб ўтган.

Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль