Хорижда 23 нафар ўзбекистонлик коронавирусга чалинган

Жамият

image

Коронавирус авж олган давлатлардаги 23 нафар Ўзбекистон фуқароси коронавирусга чалинган. Уларнинг 3 нафари вафт этган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Авазбек Ҳожиметов маълум қилди.

“Баъзи давлатларда коронавирус тарқалиши кенг кўламли тус олган. Афсуски, хориждаги фуқароларимиз орасида ҳам ушбу касалликка чалиниш ҳолатлари юз бермоқда.

Бизда мавжуд маълумотларга кўра,

- Австрия (1),
- Арманистон (1),
- АҚШ (10),
- БАА (1),
- Корея Республикаси (1),
- Покистон (5),
- Россия (1),
- Таиланд (1),
- Қозоғистонда (2)

бўлиб турган 23 нафар фуқароларимизда ушбу касаллик аниқланган, улардан 3 нафари вафот этган.

Дипломатик ваколатхоналаримиз ушбу фуқароларимиз ва уларнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб турибди ва зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда”, деди Хожиметов.

Аввалроқ, АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон фуқароси коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. У шу шаҳарда коронавирусдан вафот эган учинчи ўзбекистонлик бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 472 нафарга етди. Уларнинг 30 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг