Хориж фуқароларига Ўзбекистон визасини олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
Жамият
−
19 Сентябрь 2023
3003Сурхондарё вилоятида хорижий давлат фуқароси ва унинг оила аъзоларига Ўзбекистон визасини олиб беришни ваъда қилганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Тадбир давомида икки нафар Ўзбекистон фуқароси Б.К. ва А.Н. хорижий давлат фуқароси (қайси давлат экани очиқланмаган) А.С.нинг ишончига кириб, таниши А.Ҳ. ва оила аъзоларига Ўзбекистонга кириш визасини олиб беришни ваъда қилгани аниқланган.
Шунингдек, Б.К. ва А.Н. мазкур визаларни танишлари ёрдамида 12 минг доллар эвазига олиб беришини айтиб, пулларнинг ярмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Қатар фуқаролари учун визасиз режим жорий этилиши ҳақида хабар берилган эди. Бу бўйича жорий йилнинг 5 июн куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қатар давлати фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган.
LiveБарчаси