Хоразмга учаётган самолёт Озарбайжонга қўнишга мажбур бўлди
Олам
−
18 Октябрь 2025 15654 1 дақиқа
Кеча, 17 октябрь куни Истанбул – Урганч йўналишида парвоз қилаётган самолёт бортдаги йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Озарбайжоннинг Баку халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” хабар берди.
“Фақатгина, 17 октябрь куни HY280 Истанбул - Урганч йўналишидаги авиақатнов йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Баку халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлди”, дейилади компания хабарида.
Расмий хабарда “Uzbekistan Airways” йўловчига нима бўлгани ва унинг аҳволи ҳозир қандай эканлигини очиқламаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ HY272 рейсини бажараётган UK67003 борт рақамли ҳаво кемаси Истанбулдан ҳавога кўтарилганидан сўнг, учишдан 1 соат ўтиб, 350-эшелон баландлигида салон ва кабинадаги босимнинг беқарорлиги ҳақида сигнализация тизими ишга тушганди. Парвоз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ҳаво кемаси командири самолётни жўнаш аэропортига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилган.
Live
Барчаси