Хоразмда она 2 яшар қизини калтаклади
3-саҳифа
−
27 Июль
6535Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятининг Шовот туманида аёл эрига жаҳл қилиб ўз фарзандини калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат кеча, 26 июль куни содир бўлган. 2001 йилда туғилган Б.K. исмли аёл шаръий турмуш ўртоғи С.Ж. билан тортишган ва унга жаҳл қилиб, 2022 йилда туғилган қизини ухлаб ётган жойида ҳақоратлаган. Шундан сўнг, аёл болани урган ва тасвирга олиб, видеони отаси С.Ж.га жўнатган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Шовот тумани Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.
Охирги пайтларда турмуш ўртоғига жаҳл қилиб, вояга етмаган фарзандини калтаклаш ҳолатлари кўп учрамоқда.
Жумладан, Бухоро вилоятининг Жондор туманида aёл турмуш ўртоғи хориждан пул юбормагани учун вояга етмаган чамаси 3-4 ёшлар атрофидаги икки нафар эгизак қизини уриб, калтаклаб, видеотасвирга олган ва уни турмуш ўртоғига жўнатганди. Ҳаттоки, Тошкент вилоятининг Бўка туманида аёл 7 яшар жиянини уриб ўлдирганди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 16 июль куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилишида оилавий (маиший) зўравонликлардан ҳимоялаш чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди. Амалдаги нормада эр-хотин ёки оилада бирга яшовчи бошқа шахсларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлса-да, бу ҳаракатларни болага нисбатан содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилмаганди. Шу туфайли, қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг оилавий (маиший) зўравонлик тўғрисидаги 126-1-моддаси болага нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик билан тўлдирилмоқда. Бу дегани ота-оналар томонидан юқоридагидек ҳолатлар содир қилинганда, улар жиноий жавобгарликка тортилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда эркак тўрт яшар набирасини калтаклагани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь