Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходими пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Ўрмон хўжалиги балансидаги ер майдонини ижарага олиб бериш учун пул талаб қилган Хоразм вилояти Янгиариқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлимининг масъул ходими қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу масъул ходим туман ҳудудида жойлашган ва “Хоразм давлат ўрмон хўжалиги” давлат муассасаси балансида бўлган 29 гектар ер майдонини чорвачилик йўналишида 49 йил муддатга ижара асосида фойдаланиш учун олиб бериш ва мансабдор танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 4000 АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс 3900 АҚШ доллари ва 1 млн 297 минг сўм пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (Пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм, Фарғона, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида ер майдонларини жами 500 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағга ноқонуний сотмоқчи бўлган шахслар ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Хоразм Янгиариқ қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг