Хоразмда 214 млн сўмлик ёнилғи-мойлаш материаллари талон-торож қилинди
3-саҳифа
−
03 Апрель
3265Хоразмда 214 млн сўмлик ёнилғи-мойлаш материалларини ўзлаштирган операторлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда "У.Н." МЧЖга қарашли фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчаси (ФЁТШ) собиқ катта операторлари А.А. ва Д.Э. фермер хўжаликларига сотиш учун ажратилган жами 214 миллион сўмлик ёнилғи-мойлаш материалларини талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Хоразмда 3,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланганди.
LiveБарчаси