Хоразмда 1,2 млрд сўмга ноқонуний ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Жамият
−
05 Июль
4314Самарқанд ва Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар натижасида ер ресурсларини ноқонуний равишда сотган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, 21 июнь куни Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати вилоят прокуратураси ва Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд туманида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида 1997 йилда туғилган шахс 1988 йилда туғилган фуқародан Зарафшон магистраль тизимидан фойдаланиш бошқармасига қарашли 10 йилга ижарага фойдаланиш учун берилган 1 гектар ер майдонини 37 минг АҚШ долларига сотишини ва ҳужжатларини унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, фирибгарлик йўли билан олдиндан 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ўтказилган суриштирув тадбирлари давомида, у мазкур ерни 2023 йилнинг апрель ойида 1980 йилда туғилган Самарқанд туманида яшовчи шахсдан 20 минг АҚШ доллари эвазига сотиб олганлиги аниқланган.
Шунингдек, Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан Қўшкўпир туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1974 йилда туғилган Қўшкўпир туманида яшовчи шахс 1992 йилда туғилган фуқарога Қўшкўпир тумани “Ёвғир” маҳалласида жойлашган 50 сотих ер майдонини турар жойқуриш учун 1 млрд 270 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Таъкидланишича, ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижон вилояти Бўстон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўзининг номида бўлган ва чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик тасарруфидаги 10 гектар ер майдонини экспортбоп маҳсулотлар етиштирилувчи ер тоифасига ўзгартириб, шунингдек, бу ҳақида туман ҳокимининг экин майдонларини жойлаштириш тўғрисидаги қарорини чиқартириб, уни каврак ўсимлиги етиштирмоқчи бўлган тадбиркорга 3 йилга фойдаланишга бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилгани аниқланганди. У олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь