Хониянинг ўрнига ҲАМАСнинг янги сиёсий етакчиси сайланди

Олам

image

ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги етакчиси Яҳё Синвар ҳаракат сиёсий бюроси раҳбари этиб сайланиб, жорий йилнинг июль ойи охирида Теҳронда ўлдирилган Исмоил Хониянинг ворисига айланди. Бу ҳақда кеча, 6 август куни тунда ҲАМАС ҳаракатининг тегишли баёноти эълон қилинди.

Сўнгги ойларда исроиллик ҳарбийлар Синварни ҲАМАСнинг Исроилга қарши ҳаракатларида асосий фигуралардан бири деб ҳисоблаган ҳолда, уни топиб, ўлдиришга кўп бора уринган.

Синвар 1962 йил 29 октябрда Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳрида туғилган. Ғазо Ислом университетини тамомлаган, арабшунослик бўйича таҳсил олган.

Синвар 1988 йилда икки исроиллик аскарни ўғирлаб кетиш ва ўлдиришни режалаштирганликда айбланиб, ҳаётининг 22 йилини Исроил қамоқхоналарида ўтказди, бироқ 2011 йилда Исроил аскари Гилад Шалит эвазига 1000 га яқин бошқа фаластинлик маҳбуслар билан озод қилинади.

Шунингдек, Синвар “Ал-Қассам” бригадаларини яратишда фаол иштирок этган. Унга “Хон Юнуснинг қассоби” лақаби берилган.

2017 йилда Синвар ҳозирда ўлдирилган ва ўша пайтда сиёсий бюрога раҳбарликка ўтган Исмоил Хония ўрнига ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги етакчиси этиб тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ҲАМАС Яҳё Синвар Исмоил Хония

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг