Хонанда Шаҳриёр наркотик модда билан қўлга олиндими?
3-саҳифа
−
26 феврал 2025 21488 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда рэп хонандаси Шаҳриёр Аргонов кеча, 25 февраль куни Тошкент шаҳридаги “Шарқ” пост-патруль масканида гиёҳвандлик моддаси билан ушлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, кеча, 25 февраль куни Тошкент шаҳридаги “Шарқ” пост-патруль масканида Onix русумли транспорт воситаси тўхтатилган, бироқ унинг ҳайдовчиси айнан Шаҳриёр экани ҳақиқатдан йироқ.

ЙҲХБ хабарида ушбу шахс текширилганда унинг кийимлари орасига яшириб олган гиёҳвандлик моддаси аниқлангани ва тегишли тартибда Бектемир тумани ИИО ФМБга олиб бориб топширилгани айтилган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август