Андижонда ЗИЛ ҳайдовчиси ухлаб қолиб, электр устунга урилди
3-саҳифа
−
04 Ноябрь 2694 1 дақиқа
Андижон вилоятида ҳайдовчи ЗИЛ русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида йўл марказида жойлашган электр темир устунга урилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавсизлиги хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, кеча, 3 ноябрь куни соат 22:15 атрофида Андижон шаҳар “Маданият” МФЙ Олтинкўл кўчасида, 1963 йилда туғилган ҳайдовчи К.М. ўзининг ЗИЛ 130 русумли юк транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ухлаб қолган ва қатнов қисмининг ўртасидаги электр темир устунга бориб урилган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи енгил тан жароҳати олиб, Андижон шаҳар шифохонасига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида ҳайдовчи Cobalt русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида автобусга урилган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
Барчаси