Хонанда Сардор Ўртачга суд ҳукми ўқилди

Маданият-санъат

image

Туркиялик поп юлдузи Сардор Ўртач кеча, 25 февраль куни Истанбулнинг Чағлаён адлия саройида бўлиб ўтган суд мажлисида ноқонуний қиморни тарғиб қилгани учун 10 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди, шунингдек, 400 лира жаримага тортилди. Бу ҳақда “Turkiye Today” хабар берди.

Биринчи инстанция бўйича 25-жиноят суди жазо ижросини тўхтатиб, Ўртачга шартли ҳукм чиқарган. Агар хонанда пробация муддати давомида бошқа ҳуқуқбузарлик содир этмаса, унинг жазоси бекор қилиниши мумкин. Аксинча, агар у қонунбузарликка йўл қўйса, ҳукм тўлиқ ижро этилади. 

Прокурорлар дастлаб Ўртачни “ноқонуний пул тикиш ва қиморни тарғиб қилиш” айби билан уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб қилган эди. Суд эса қўшиқчига нисбатан аввал қўлланган суд назорати чораларини бекор қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур иш Туркияда ноқонуний қимор рекламасига қарши кенг қамровли тергов доирасида кўриб чиқилганди. Ўртач шу тергов доирасида актёр Меҳмет Али Эрбил, мусиқачи Зорбей Эркоч, 19 миллион обуначиси бор блогер Иброҳим Йилмаз, рус-турк блогери Александр Менсиков ва 1,3 миллион обуначига эга Эсма Сезен билан бирга уй қамоғига олинганди.

Уй қамоғи чораси қўллангандан сўнг, Ўртачнинг адвокати Истанбул Олий Жиноят судига апелляция берган ва суд якуний ҳукм олдидан уй қамоғини бекор қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд ҳукми Хонанда қимор Сардор Ўртач

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг