Хоманаий 2 мингдан ортиқ маҳкумни афв этишга буйруқ берди

Олам

image

Эрон Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий илк бор оммавий амнистия эълон қилди. У 2 мингдан ортиқ маҳкумни афв этиш ёки жазосини енгиллаштириш ҳақида буйруқ берди. Бу ҳақда “Tasnim” хабар берди.

Қайд этилишича, кичик Хоманаий Эрон суд ҳокимияти раҳбари Ғолям Ҳусайн Моҳсени-Эжеийнинг илтимосномасини қаноатлантирган. 

Эрон ОАВларининг маълумотларига кўра, Эронда биринчи навбатда жабрланувчилари ва жиддий жиноий ўтмиши бўлмаган, жазо муддатининг бир қисмини ўтаб бўлган ҳамда тузалиш ва пушаймон бўлиш белгиларини кўрсатаётган маҳкумлар афв этилади.

Шунингдек, комиссиялар маҳкумларнинг ёши, оилавий аҳволи ва жиноят содир этилган шароитни ҳам ҳисобга олади.

Хабар қилинишича, жосуслик, мамлакатнинг ички ва ташқи хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этган, шунингдек, жамият хавфсизлигига таҳдид солган шахслар амнистияга жалб қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон расмийлари 32 ёшли эркакни Исроил фойдасига жосусликда айблаб қатл қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

афв амнистия Мужтабо Хоманаий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг