Холанд сабаб “Боруссия” йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Спорт
−
15 Август 2021
3600Германия Бундеслигасининг 1-турида Дортмунднинг “Боруссия” клуби Франкфуртнинг “Айнтрахт” жамоасини мағлубиятга учратди. Ушбу учрашувда Эрлинг Холанд иккита гол урди ва иккита голга ассистентлик қилди.
Дастлаб, 23-дақиқада Холанднинг узатмасидан сўнг, Марко Ройс клуб сафидаги 100-голини урди, аммо орадан уч дақиқа ўтиб, Феликс Пасслакнинг автоголи мувозанатни тиклади.
32-дақиқада Холанднинг узатмасини Торган Азар дарвозага жойлаб қўйди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас 21 ёшли норвегиялик футболчининг ўзи ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.
Иккинчи тайм 58-дақиқасида Жованни Рейна, 70-дақиқада эса Холанд яна бир марта франкфуртликлар дарвозасини ишғол этди. Ўйин якунланаётган бир паллада Петтер Хауге ҳисобни қисқартирди — 5:2.
Маълумот учун, Эрлин Холанд “Боруссия” таркибида барча мусобақаларда 61 учрашувда майдонга тушиб, 62 та голга муаллифлик қилган.
Бу ғалаба дортмундликларнинг Германия чемпионатидаги кетма-кет саккизинчи ғалабаси бўлиб, 2011-12 йилги мавсумда Юрген Клопп қўл остида қайд этилган рекордни такрорлади.