Холанд фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холандга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Relevo” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “қаймоқранглилар”нинг 2024 йилдаги асосий трансфер мақсади ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе, аммо Мадридликлар Эрлинг Холанд билан боғлиқ вазиятни ҳам диққат билан кузатиб бормоқда. 

Маълумки,  Холанднинг “шаҳарликлар” билан шартномасида сотиб олиш банди бор.

Қайд этилишича, футболчининг атрофидагилар “Реал”нинг қизиқишидан хабардор ва испан клуби футболчининг “Манчестер Сити” билан шартномасида кўрсатилган сотиб олиш вариантини фаоллаштириши мумкинлигини тушуниб турибди. Қолаверса, Холанднинг ўзи ҳам яқинларига бир кун келиб “Реал”да ўйнашни орзу қилишини айтган.

Эрлинг ўтган ёздан бери “Ман Сити”да ўйнамоқда. Биргина Англия чемпионатининг жорий мавсумида норвегиялик форвард 14 учрашувда 14 та гол урди ва 4 та голли узатмани ҳам амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Сити Эрлинг Холанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made