Холанд “Боруссия”да қоладими?

Спорт

image

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд Германия Бундеслигасининг 19-туридан ўрин олган “Фрайбург”га (5:1) қарши ўйинда қозонилган йирик ғалабадан сўнг, келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди. Ушбу учрашувда ҳужумчи дубль қайд этди.

“Ҳозир “Боруссия” футболчисиман ва келаси мавсум учун қарор қабул қилиш менга босим ўтказади. Шунчаки футбол ўйнашни хоҳлайман. Эҳтимол, тез орада аниқ қарор қабул қилишим керакдир. Мен бу ҳақда ҳеч қачон гапирмаганман, чунки клубимни ҳурмат қиламан”, дейди Холанд.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли норвегиялик футболчи Германия Бундеслигасининг жорий мавсумида 13 ўйинда 15 та гол уриб, 5 марта голли узатмани амалга оширган. Ҳужумчининг шартномаси 2024 йилда тугайди, “Transfermarkt” портали унинг трансфер нархини 150 миллион еврога баҳолаган.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи ва мавсум охирида клуб маслаҳатчиси бўлиши кутилаётган мутахассис Ральф Рангникка Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холландни сотиб олиш топшириғи берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Боруссия Дортмунд Холанд

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг