Ходимларига прописка олиб берадиган ташкилотлар сони 5 тага кўпайди
Жамият
−
04 Июнь 2020 8599 1 дақиқа
Кеча, 3 июнь куни Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидагилар киритилди. Эндиликда:
- Энергетика вазирлиги;
- “Ўзтрансгаз” АЖ;
- “Ҳудудгазтаъминот” АЖ;
- “Иссиқлик электр станциялари” АЖ;
- “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
каби ташкилот ходимлари раҳбарларининг илтимосига биноан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти пропискасига эга бўлиши мумкин.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь