Хитойнинг 35 та самолёти Тайвань билан рамзий чегарани бузди
Олам
−
26 Август 2022
14592Бугун, 26 август куни Тайвань мудофаа вазирлиги оролга туташ ҳудудда Хитой Халқ озодлик армияси (ХОА) Ҳарбий-денгиз кучларининг 8 та кемаси ва 35 та самолётини қайд этди. Бу ҳақда Twitter’да эълон қилин хабарда айтилган.
Унда айтилишича, маневрлар давомида 18 та қирувчи Тайвань бўғозининг Хитой ва оролни ажратиб турувчи рамзий ўрта чизиғини кесиб ўтган: саккизта Су-30, учта J-11, тўртта J-16 ва учта J-10. Тайвань армияси бунга жавобан ҳаво патрулларини ҳавога кўтарган, радио огоҳлантиришлар тарқатган ва зенит-ракета тизимларини шай ҳолга келтирган.
АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг 2-3 август кунлари Тайбэйга ташрифидан буён ХОА бундай маневрларни мунтазам равишда ўтказиб келяпти. Шундан сўнг оролга яна бир қанча Америка делегацияси ташриф буюрди, уларнинг келиши Пекиннинг кескин танқидига сабаб бўлди ва минтақада ҳарбий машғулотлар давом эттирилишига сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 август куни Теннесси штатидан республикачи АҚШ сенатори Марша Блэкберн Тайванга келган эди.
Олдиндан эълон қилинмаган ва 27 августгача давом этадиган ташриф давомида Тайвань маъмурияти раҳбари Цай Инг-вен сиёсатчини қабул қилади. Шунингдек, Миллий хавфсизлик кенгаши бош котиби Гу Лисюн, Ташқи ишлар вазири Жозеф У ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Хитой Блэкберннинг ташрифига муносабат билдириб, АҚШ Тайвань бўғози минтақасида тинчлик бўлишини истамаслигини қайд этди.
Бу АҚШ қонунчиларининг оролга бир ой ичида учинчи ташрифидир. 2-3 август кунлари АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Таййга ташриф буюрди, бу эса Пекиннинг кескин муносабатига сабаб бўлди ва бунга жавобан Тайвань атрофида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди. 14-15 август кунлари сенатор Эд Марки (Массачусетс штати) бошчилигидаги делегация Тайванга келди. Унинг ортидан ҳам орол атрофида ҳарбий машғулотлар ўтказилди.
LiveБарчаси