Тайванда педофил ва зўравонлар омма олдида калтакланиши мумкин
Олам
−
14:30 884 1 дақиқа
Тайвань парламенти бир йўла учта референдум, жумладан, жинсий жиноятлар ва фирибгарлик учун ҳукм қилинган жиноятчиларга нисбатан жисмоний жазо қўллаш, шунингдек, атом энергетикасини қўллаб-қувватлаш бўйича референдум ўтказиш учун овоз берди. Референдумлар шу йилнинг ўзидаёқ бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, қарор сайлов комиссияси томонидан расман тасдиқланиши ва овоз бериш санаси белгиланиши керак. Бу чоралар қабул қилинган тақдирда ҳам, уларнинг кучга киришига тўлиқ кафолат йўқ.
Тайванда шаҳар мэрлари ва округ раҳбарлари учун маҳаллий сайловлар бўлиб ўтади ва, эҳтимол, шу куни учта референдум ҳам ўтказилади.
Сайловчиларнинг қатнашиш кўрсаткичи ҳал қилувчи аҳамиятга эга, шу сабабли мухолифат уларни маҳаллий сайловлар билан бир кунда ўтказишни хоҳламоқда.
Референдум ўтган деб топилиши учун тахминан 20 миллион овоз бериш ҳуқуқига эга сайловчининг камида 25 фоизи унда овоз бериши керак. Шу тариқа, камида 5 миллион киши “жавобни маъқуллаб” овоз бериши ва уларнинг овози қарши овозлардан кўп бўлиши лозим.
Агар референдумлар муваффақиятли ўтса, назарий жиҳатдан Вазирлар Маҳкамасида тегишли қонун лойиҳасини тасдиқлаш учун парламентга юборишга уч ой вақт бўлади.