Хитойлик юқори мартабали мулозим ўлимга ҳукм қилинди
Олам
−
11:12 1406 1 дақиқа
Хитойда Хубэй провинцияси Коммунистик партияси қўмитасининг собиқ котиби 111 миллион доллар миқдорида пора олганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда CCTV хабар берди.
“Нанкин шаҳар ўрта босқич халқ суди Цзян Чаолянни 746 миллион юандан ортиқ миқдорда пора олиш бўйича очилган иш юзасидан ўлим жазосига ҳукм қилди”, дейилади хабарда.
Ҳукмнинг ижро этилиши икки йилга кечиктирилган. Агар ушбу вақт ичида Цзян Чаолян ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик содир этмаса, ҳукм муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгиллаштириш ҳуқуқисиз умрбод қамоқ жазосига алмаштирилади.
Маълумот учун, Цзян Чаолян 2016 йилнинг октябрь ойидан 2020 йилнинг февралига қадар провинция партия қўмитаси котиби лавозимида ишлаган. Бунгача у Цзилинь провинцияси губернатори, Хитой Қишлоқ хўжалиги банки раиси, Хитой Тараққиёт банки президенти ва Алоқа банки раиси лавозимларида фаолият юритган.
Тергов тахминига кўра, у 1995 йилдан 2025 йилгача бўлган даврда турли компания ва жисмоний шахсларга шартномалар тузиш ва лавозимда кўтарилишда ёрдам бериб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Марказий ҳарбий кенгашидаги (МҲК) лавозимларидан генераллар Чжан Юся ва Лю Чжэньли озод этилганди.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август