Хитойда яқин келажакда ЎРВИ билан боғлиқ вазият кескинлашиши айтилди
Саломатлик
−
26 Ноябрь 2023
5636Хитойда яқин келажакда ўткир респиратор вирусли инфекцияга (ЎРВИ) чалиниш ҳолати кескин кўпайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича Давлат қўмитаси вакили Ми Фэн маълум қилди.
Унга кўра, сўнгги вақтларда ЎРВИнинг кенг тарқалишига кўп ҳолларда грипп вируси сабаб бўлмоқда. Яъни, ҳар хил турдаги нафас олиш патогенларининг бир-бирига мос келиб қолиши айнан оддий шамоллаш вақтида бемор организмидаги грипп вируси инфекциясининг турланиши билан боғлиқ.
“Сўнгги пайтларда ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўп ҳолларда грипп вируси сабаб тарқалмоқда, бироқ бир қатор беморларда риновирус, микоплазма пневмонияси, респиратор-синцитиаль вирус ва аденовирус қайд этилган”, деган Ми Фэн.
Маълумот учун, 23 ноябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Хитой соғлиқни сақлаш идоралари билан телеконференция ўтказган, унда май ойидан бери болаларнинг микоплазма пневмонияси, октябрь ойидан эса RSV, аденовирус ва грипп вируси бўйича амбулатор консултациялар ва шифохонага ётқизишлар сони кўпайгани ҳақида маълумотлар олинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам Тошкент шаҳрида кичик ёшдаги болаларнинг нафас йўллари юқумли касалликларига чалиниши кўпайгани, бунинг оқибатида пойтахтдаги болалар клиник шифохоналарига юкламалар ҳам ортганини маълум қилди.