Хитойда янги касаллик авж олмоқда. ЖССТ саёҳат чекловларига қарши чиқди

Саломатлик

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) нафас йўллари касалликлари авж олган бир пайтда Хитой билан савдо-сотиқ ва бу мамлакатга саёҳатга чекловлар жорий этилишига қарши чиқди. 

Ташкилотнинг Женевадаги штаб-квартирасининг хабар беришича, Хитой соғлиқни сақлаш органлари билан телеконференция бўлиб ўтган, унда болаларнинг микоплазма пневмонияси, грипп, аденовирус ва респиратор-синцитиаль вирус (RSV) бўйича консултациялар ва шифохонага ётқизилиши кўпайганлиги ҳақида маълумотлар олинган. 

“ЖССТ мавжуд маълумотларга асосланиб, ҳар қандай саёҳат ёки савдо чекловларини қўллашга қарши”, дейилади ташкилот баёнотида. 

Агар Хитойга саёҳат пайтида ёки ундан кейин нафас олиш касалликлари белгилари пайдо бўлса, ташкилот шифокор билан боғланишни тавсия қилмоқда. 

23 ноябрь куни ЖССТ Хитой соғлиқни сақлаш идоралари билан телеконференция ўтказди, унда май ойидан бери болаларнинг микоплазма пневмонияси, октябрь ойидан эса RSV, аденовирус ва грипп вируси бўйича амбулатор консултациялар ва шифохонага ётқизишлар сони кўпайгани ҳақида маълумотлар олинган. 

“Хитой расмийлари ҳеч қандай ноодатий ёки янги патогенлар ёки ғайриоддий клиник кўринишлар, шу жумладан Пекинда ҳам аниқланмаганлигини маълум қилди”, деди ЖССТ. 

Қайд этилишича, ЖССТ вазиятни яқиндан кузатиб боради ва Хитой миллий органлари билан яқин алоқада. Ҳозирги эпидемия пайтида қайд этилган аломатлар бир нечта нафас йўллари касалликларига хосдир. Хитойнинг эпидемиологик назорат тизимига кўра, клиник кўринишлар маълум айланиб юрувчи патогенлар томонидан юзага келади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 ноябрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида кичик ёшдаги болаларнинг нафас йўллари юқумли касалликларига чалиниши кўпайгани, бунинг оқибатида пойтахтдаги болалар клиник шифохоналарига юкламалар ҳам ортганини маълум қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made