Хитойда тошқинлар ортидан 30 киши вафот этди (видео)

Олам

image

Шу кунларда Хитой пойтахти Пекинда кузатилаётган кучли ёмғирлар оқибатида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Пекин шаҳри тошқинларга қарши кураш штабига таяниб, “Синьхуа” хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳалок бўлганлар шимолий тоғли ҳудудларда қайд этилган. Мийюнь туманида 28 киши, Яньцин туманида эса 2 киши вафот этган. Тошқинлар туфайли шаҳар бўйлаб 80 332 нафар киши эвакуация қилинган. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, энг кўп ёғингарчилик Мийюнда қайд этилган – 543,4 миллиметр.

Кучли ёмғирлар 31 та йўл участкасини ишдан чиқарган ва 136 та қишлоқда электр таъминоти узилган. Кеча, 28 июль куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 да Пекин шаҳар тошқин оқибатларини бартараф этиш штаби фавқулодда чоралар кўришнинг энг юқори даражасини эълон қилди. Ҳокимият фуқароларга кучли оқимли дарёлар ҳудудидан йироқ юришни қатъий тавсия қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистонда кузатилаётган муссон ёмғирлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 279 нафарга етгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой тошқин Пекин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг